Қирғизистон аэропортида ўғирлик қилган талончилар Қозоғистонда ва Россияда қўлга олинди

Жаҳон 15 Май 2015 1193

Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари россиялик ва қозоғистонлик ҳамкасблари билан Ўш шаҳар аэропортида ўғирлик содир этишда гумон қилинаётган шахсларни қўлга олди, деб хабар беради РИА Новости.

2014 йилнинг декабрида 5 нафар қуролли шахс аэропортнинг VIP-залига бостириб кириб, 5.5 млн доллар солинган сумкани ўғирлаб кетган эди.
Тахминга кўра, жиноятни ташкиллаштиришда ўн киши қатнашган. Улардан тўрт нафари жорий йилнинг февралида Қирғизистоннинг ўзида қўлга олинган эди. Май ойида бир нафари Россияда, иккитаси эса Қозоғистонда қўлга олинди.

Кўпроқ янгиликлар