Хабаровск ўлкаси прокуратураси айрим аҳолижойларда ичак касалликларининг авж олиши юзасидан текширув ишлари ўтказмоқда. Россия тергов қўмитаси эса фуқаролар соғлиғига зарар келтираётган ва ҳаётига хавф солаётган хизмат кўрсатилиши юзасидан иш қўзғади. Бу ҳақда ўлка прокуратурасининг матбуот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, май ойининг бошида Високогорний қишлоғида 40 киши ичак касаллигига йўлиққан. Улардан 21 нафари мактаб ёшидаги, 4 нафари мактаб ёшига етмаган болалардир.
Роспотребнадзор ходимлари тегишли таҳлиллар ва суриштирувларни амалга оширмоқда. Биринчи навбатда маиший хизмат кўрсатувчи давлат корхоналари ҳамда маҳаллий ўзини бошқариш муассасалари текширувдан ўтказилмоқда.