Россияда Ўзбекистон фуқаролари қотил ёллаганликда айбланмоқда

Жаҳон 15 Май 2015 2766

2015 йилнинг апрелида Россия ички ишлар вазирлигининг минтақавий бошқармасига Калининград шаҳрида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқароси Пенза вилоятида яшаб келаётган ватандошини ўлдиртириш учун қотил ёллагани ҳақида хабар келиб тушди. Текширув чоғида жиноят ташкилотчилари аниқланиб, қўлга олинди.

Пенза вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, 29 ёшли ўзбекистонлик эркак 26 ёшли дугонаси билан қотил ёллаган. Улар 42 ёшли бошқа бир Ўзбекистон фуқаросига шахсий адоватлари борлиги туфайли уни ўлдирмоқчи бўлишган. Бу мақсадда қотилга 250 минг рубль тўлашга ваъда беришган.
Тезкор тадбир давомида қотил қўлга олинди, унинг ёнидан электрошокер ва тўппонча топилди. Шунингдек, буюртмачилар ҳам қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар