Фарғона шаҳар суди Россиянинг Нижневартовск шаҳрида вояга етмаган қизни зўрлаган Ўзбекистон фуқаросининг ишини кўриб чиқди.
Маълум бўлишича, у жиноятни содир этгач, россиялик ҳуқуқ ҳимоячиларидан қочиб, Ўзбекистонга қайтиб келган. Аммо у Ўзбекистонда ҳам қидирувга берилган. Зўравон тезда қўлга олиниб, тегишли идораларга топширилган.
Суд уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди.