"Реал" жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос "Ювентус" билан ўйинда олган жароҳати сабабли мавсумнинг кейинги ўйинларини ўтказиб юборади.
Унинг тўпиқ қисмидаги мушаклар жароҳатланган.
Қайд этилишича, у "Ювентус"га қарши ўйиннинг охиригача шу жароҳат билан ҳаракат қилган.