Европа лигаси мусобақасининг яримфинал жавоб учрашувларидан ўрин олган “Фиорентина” ҳамда “Севилья” клублари ўртасидаги учрашувда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, меҳмонлар ғалаба қилди.

Дастлаб, ўйиннинг 22-дақиқасида Бакка ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтгач, Каррису рақиб Нето дарвозасига икккинчи тўпни киритди.

Шу тариқа, “Севилья” жавоб учрашувида ҳам “Фиорентина”ни қийинчиликсиз мағлуб этиб, Европа лигаси финалига йўлланмани қўлга киритди.

Европа лигаси. Ярим финал
Жавоб учрашуви

Фиорентина Италия – Севилья Испания 0:2
Голлар: 0:1 – 22 Бакка, 0:2 – 27 Каррису.
Фиорентина – Нето, Алонсо, Басанта (Паскуаль, 46), Родригес, Савич, Салах, Валеро (Лаццари, 85), Санчес, Иличич, Фернандес (Бадель, 67), Писарро.
Севилья – Рико, Колодзейчак, Каррису, Коке, Тремулинас, Мбиа, Крыховяк, Банега (Иборра, 55), Видаль, Витоло (Рейес, 74), Бакка (Гамейро, 70).
Огоҳлантиришлар: Писарро (21), Савич (26), Банега (34), Валеро (49).
Дастлабки учрашув: 0:3