Тошкентда тоғдан наша териб қайтаётган йигитлар қўлга олинди

Жамият 15 Май 2015 4103

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида истиқомат қилувчи Рустам Раҳимов Тошкент шаҳрига гиёҳванд модда олиб киришга ҳаракат қилганликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, Рустам тоғ ёнбағрида айланиб юриб, сув омбори яқинида ёввойи наша ўсимлигини топиб олган. Ундан териб, тош устида қуритиб, уйга олиб борган. Гиёҳванд модданинг бир қисмини ўзи чеккан, сўнг тошкентлик дўстлари билан бўлишиш учун йўлга чиққан.
У танишининг машинасида Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканидан ўтаётганида хавотирга туша бошлаган. Унинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланган назоратчилар машинадан тушириб, тинтув ўтказишган. Натижада Рустам Раҳимовнинг чўнтакларидан 1.21 гр марихуана моддаси чиққан.

Кўпроқ янгиликлар