2015 йил биринчи чораги якунларига кўра Украина ялпи ички маҳсулоти 17.6 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Украина давлат статистика қўмитаси сайтида маълум қилинди.

“2015 йил биринчи чорагида Украина ЯИМ 2014 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 82.4 фоизни, 2014 йилнинг тўртинчи чораги якунларига кўра эса 93.5 фоизни ташкил қилди”, – дейилади хабарнома матнида.