Улуғбек Муҳаммадиев Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб сайланди

Ўзбекистон 15 Май 2015 4193

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Муҳаммадиев Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимига сайланди.

Kun’нинг аниқлик киритишича, Муҳаммадиев бу лавозимда 1995 йилдан буён ишлаб келган Сайёра Рашидованинг ўрнини эгаллаган.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, Улуғбек Муҳаммадиев 1971 йилда туғилган бўлиб, 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган, сиёсий фанлар номзоди саналади. Шунингдек, у Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси аъзоси ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар