Россиядаги Яҳудий мухтор вилоятининг Ленинский қишлоғида 315 кг марихуана топилди.

Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш хизмати вакиллари керакли чора-тадбирлар кўраётган чоғда марихуана партиясини топиб олишган.
Гиёҳванд модда 33та қопга солинган. Ундан ташқари, 3.5 кг наша ёғи солинган сув идишлари топилган. Хонадон эгаси бу моддалар ўзига тегишлилигини тан олди.