Флорида штатининг собиқ губернатори, АҚШ президентлигига номзодлардан бири Жеб Буш Темп шаҳри бизнес жамоатчилиги олдидаги чиқишида Ироқ масаласига тўхталиб ўтди.
“Ҳозир биладиган нарсамизни билсак, нима қилган бўлардик? Шахсан мен ихтилофга бормаган бўлардим. Ироққа ҳужум қилмасдим”, – унинг сўзларини келтиради The Washington Post газетаси.
Шу пайтгача Жеб Буш Ироқ масаласига тўхталмасликни маъқул кўрарди. Бунинг боиси сифатида у 12 йиллик урушларда ҳалок бўлган аскарларнинг хотирасига ва уларнинг қариндошларининг туйғуларига нисбатан нотўғри фикр айтишдан қўрқишини кўрсатганди.