Жиззахлик тадбиркор суд ижрочиларини калтаклади

Жамият 15 Май 2015 5832

Жиззахнинг Зарбдор туманида якка тартибдаги тадбиркор Бахтиёр Дўстбеков суд ижрочиларининг фаолиятига халақит бериб, уларни калтаклади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Келтирилишича, суд ижрочилари Ғ. Пўлатов ва А. Абдуғаффоровлар унинг қарздорлиги эвазига мажбурий равишда пул ундириш учун ҳовлисига келган. Уйда бўлган синглиси Саодат дарҳол акасига қўнғироқ қилган. Бахтиёр етиб келиб, мажбурий ундирилган ва машинага юкланган мол-мулкни қайтариб олишга ҳаракат қилган. Тўполон пайтида у суд ижрочиларидан бирининг кўкрагига тепган, иккинчисига ҳам тан жароҳати етказган. Сўнг уларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, машина ойнасини тош билан синдирган.
Бу ҳуқуқбузарлик юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, Дўстбеков жазога тортилган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24800 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54447 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65139 Жамият
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 44 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 41 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 317 Жаҳон
Электрон мактубингизга АҚШга чипта келса, очманг! Вирус бўлиши мумкин
15:03 603 Жаҳон
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлисларни киритмаслик қарори ЎФФ томонидан қабул қилинган
14:38 1338 Спорт
ОПЕК+ давлатлари нефть бўйича келишувни 94 фоизга бажарди
Хакерлар криптовалюталар фирибгарлигидан 225 млн доллар ишлашди
Кўпроқ янгиликлар