“Боко Ҳарам” террорчи гуруҳи жангарилари Нигерия шимоли-шарқидаги Марте шаҳрини қайта босиб олган.

Марте шаҳри стратегик аҳоли пункти бўлиб, у 3та давлат – Нигерия, Камерун ва Чад билан чегарадош ҳамда ушбу ҳудуддан муҳим савдо йўли ўтади.

Ушбу шаҳар 2013 йилда террорчилар қўлидан ҳукумат назоратига ўтган эди.

Йил бошидан буён Нигерия ҳукумат қўшинлари экстремистларга тегишли бир неча ҳарбий базаларни йўқ қилишга эришган. Натижада “Боко Ҳарам” имконияти анча камайган. Шунга қарамай, террорчилар сўнгги вақтларда муваффақиятли натижаларга эришмоқда.