“Ўзбектуризм” МК энг йирик Fitur-2015 Халқаро сайёҳлик ярмаркасининг мукофоти билан тақдирланди

Ўзбекистон 16 Май 2015 1043

15 май куни Мадридда 28 январдан 1 февралгача Испания пойтахтида бўлиб ўтган FITUR-2015 Халқаро сайёҳлик ярмаркасининг энг фаол иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу маросимда Ўзбекистон миллий стенди “Буюк Ипак йўли”да жойлашган Ўзбекистонни юқори даражада намойиш қилгани учун “Энг яхши стенд” номига сазовор бўлди.

“Ўзбектуризм” МК ни тақдирлаш давомида ўзбек экспозициясининг сифатли безалгани қайд этиб ўтилди. Бу экспозицияда Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси ва сайёҳлик имкониятлари, шу жумладан бутун жаҳонга донғи кетган Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз шаҳарлари ҳақида ёрқин иллюстратив материаллар намойиш қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон тарихий аҳамиятга эга диққатга сазовор жойларининг сони бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллаши айтиб ўтилди. Бу қадамжолардан 140таси ЮНЕСКО ҳимоясига олинган объектлар қаторига киради.

Тақдирлаш маросими Испаниянинг Сайёҳлик бўйича давлат котиби И.Боррей, Мадрид мэрияси вакиллари, испан сайёҳлик компаниялари ҳамда Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар