Ўзбекистон ИИВ раҳбари томонидан жойларда ички ишлар бўлимларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда "Постда" газетаси хабар берди.
Хусусан, подполковник Дилшод Холматович Мирзамамедов Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Шунингдек, подполковник Музаффар Азаматович Очилов Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

 

Майор Абдулла Ҳабибуллаевич Абдуллаев Хоразм вилояти Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, майор Ғулом Машарифович Шарипов эса Хоразм вилояти Шовот тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.