Forbes’нинг жаҳон миллиардерлари рўйхатида ҳозирда 25-ўринни эгаллаётган АҚШлик инвестор Карл Айкан Uber’нинг рақобатчиси – Lyft онлайн-хизматига 100 млн доллар инвестиция киритади, деб хабар бермоқда Mashable портали.

“Мен бундай онлайн-хизматлар бизнинг транспорт инфратузилмамизнинг асоси бўла олади, деб ҳисоблайман. Мен келажак бундай компанияларнинг қўлида ва Lyft’да ҳам бу борада муваффақиятга эришишга имкон бор, деб ҳисоблайман”, деб айтди Айкан.

Lyft компанияси 15 майда жорий йилда умумий инвестициялар миқдори 150 млн долларни ташкил қилганини маълум қилди. Компаниянинг бозор нархи 2,5 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Uber такси буюртириш хизмати 2 млрд долларлик инвестиция жалб қилишни режалаштираётгани маълум қилинганди.