Ўзининг "инжиқ" феъл-атвори билан машҳур бўлган "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотелли жамоа сардори Стивен Жерарднинг сўнгги ўйини муносабати билан унга хат ёзди. 

"Мен сен билан жуда кўп ўйин ўтказа олмадим, шундай бўлса-да, бу мен учун ёдда қоларли бўлди. Сен жуда ажойиб инсон ҳамда сардорсан. Сенга жарима тўплари ҳамда пенальтиларни тепишга бериш шараф. Сенга ва оилангга энг яхши тилакларни ҳамда келажакдаги ишларингда омад тилайман", - деб ёзган 24 ёшли футболчи.

Аввалроқ, Стивен Жерард ўзининг "Ливерпуль" таркибидаги сўнгги учрашувга махсус бутсада майдонга тушиши маълум қилинган эди.