Бортида Мескиканинг “МекСат-1”алоқа йўлдоши бўлган «Протон-М» ракета-ташувчи кемаси Бойқўнғирдан учирилди. Бу ҳақда “Роскосмос” матбуот хизматига асосланиб, ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бортида Мексика фазовий қурилмаси бўлган “Протон-М” ракетаси белгиланган вақтда ҳавога кўтарилди”, деб таъкидламоқда матбуот хизмати.

“Бриз-М” ҳаво кўтарувчи блоки таркибида бўлган ракета ташувчи ва сунъий йўлдошнинг асосий блокдан ажралиши Москва вақти билан соат 08:57 га белгиланган эди. Қурилма кўтарувчи блокдан 18:00 да ажралиши керак.

Аввалроқ Россия ҳукумати Мудофаа вазирлигига АҚШнинг “Интелсат Ди Эл Эй-2”телекоммуникация йўлдошини учиришга рухсат берган эди.