Энг яхши сайёҳлик фотосуратлари – 2015

Маданият 16 Май 2015 2083

XABARDOR.UZҚалтис вазиятларга тушиш ва хавфли нуқталарда бўлиб, энг баланд осмонўпар чўққиларни забт этишни яхши кўрадиган инсонларни саёҳатнинг муддати, макони қизиқтирмайди. Улар севимли машғулотлари учун ҳафталаб, бир неча ойлаб саёҳат қилишади.

Таваккалчилик ортидаги гўзал манзаралар, мафтункор табиат қўйнидаги мўъжизакор жойлар, албатта, бундай қурбонликка арзийди. Аммо гўзалликдан нафақат ўзлари, балки бошқа инсонлар ҳам баҳра олишини истовчи экстримчилар доимо ўзлари билан профессионал фотосуратчиларни олиб юришади. Улар эса энг зўр дақиқаларни фотокадрга  муҳрлашади. Хўш, 2015 йилнинг ана шундай мўъжизакор жойлари қаер? Буни билишни истасангиз, сизга тақдим этажак фотосуратларимизни томоша қилинг. Марҳамат! 

 

Гранд-Каньон

2013 нинг декабрь ойида фотограф Вудворт отаси билан Гранд-Каньон деган жойга боришади. Энди ота-бола учун Гранд-Каньондаги сурат саёҳатдан эсдалик бўлиб қолди.

 

Йосемити

Ўтган октябрь ойида эркин сайёҳлар Пикок ва унинг рафиқаси Сабина Санта-Барбарадан Йосемити миллий хиёбонигача саёҳат қилишди. Уларнинг режаси "Matthes Crest" тоғига чиқиш эди. Улар буни уддалашди ва ушбу  суратни эсдалик учун олиб қўйишди.

 

Перу

10 кун давомида фотограф Марк Уилборн Жанубий Перуга қараб "Choquequirao"га олиб борувчи йўлни излаб йўлга тушди.  Тўсатдан шу пайт харобали черковни кўриб қолади. Марк уни томоша қилиб турган бир пайтда бирданига шамол туриб, яширин туманнинг кўриниш берганига кўзи тушади ва шу лаҳзани суратга олади. Гарчи бу хавфли вазият бўлган бўлса-да, суратдаги манзара бунга арзийди.

 

Йосемити

Ушбу суратда моҳир альпинист Коди Таттлни кўриб турибсиз. Унда Коди чўққининг тахминан тўққиз юз метрли баландлигигача кўтарилгани тасвирланган. Альпинист бунинг учун бир неча йил тайёргарлик кўрган. 

Бу борада у шундай дейди: "Шунақа жойлар борки, у ерда сизнинг хато қилишга умуман ҳаққингиз бўлмайди". 

Коди чўққига чиққунига қадар бир неча соат кетди, ўзингиз тасаввур қилинг, бу муддат давомида баландликда туриш учун спортчидан қанчалар жисмоний куч ва ирода керак бўлади.

 

Греция

Маҳоратли альпинист Саймон Дэверни Телендас оролида бир кун саёҳат қилди ва охир-оқибат кристалли осилиб турувчи ғорга чиқишни истади, ҳатто мақсадига эришди ҳам. Унинг ҳаракатларини кузатиб турган оператор Марио Петуччининг сўзларига кўра, Дэверни ушбу ғорга чиқа олган дунёдаги ягона инсондир.

Саймон Дэверни ғорда 5 дақиқа осилиб турди, аммо ундаги завқ бутун умрга татигулик бўлди.

 

Тибет

Дўстлик йўли

 

Канада тоғлари

Букар Прам ва Кристиан Фернандес Канада тоғлари бўйлаб уюштирилган икки ҳафталик саёҳатда мана шу манзарага дуч келишди. Кристиан ушбу жойни топди, Букар Прам эса уни суратга олди. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар