Таниқли спорт комментатори Георгий Черданцев Европа Лигаси мусобақаси ва “Челси” ижросидаги зерикарли футбол ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Сиз твиттерда Европа Лигасини ёпиб юборса ҳам бўлади, деган фикрни билдириб ўтдингиз” деган саволга Черданцев қуйидагича фикр билдириб ўтди.

“Айнан шундай. Жуда бўш мусобақа. Агар ўзининг миллий чемпионатининг етакчиси ҳисобланмаган, Европада етакчи жамоаларга алоқаси бўлмаган жамоа (“Днепр” назарда тутилмоқда – таҳр.), худди шу фикрни Португалиянинг “Брага” жамоаси ҳақида ҳам айтиш мумкин, ушбу мусобақанинг финалига чиқа олса, бу мусобақанинг унчалик юқори даражада эмаслигидан ва мусобақа ичида рақобатнинг сустлигидан дарак беради. Мен футболни натижа учун эмас, футбол бўлгани учун яхши кўраман. Ахир футбол цирк эмас, ҳақиқий беллашувдир.

Мен ўз фикримни айтиб ўтдим, холос. Шунингдек, менга “Челси” кўрсатаётган ўйинни кўриш қизиқ эмас. Мен бу жамоанинг ўйинларини жуда кам кўраман, чунки бу жамоа жуда зерикарли ўйин намойиш қиляпти. Бироқ шунга қарамай, “Челси” чемпион бўла олди”, деб комментаторнинг сўзларин келтириб ўтди eurofootball.ru портали.