Ушбу ҳафтадаги энг эътиборли жанг қозоғистонлик Геннадий Головкин иштирокида бўлиб ўтади. Ўрта вазнда энг кучли боксчилардан бирига айланиб бораётган қозоғистонлик Головкин америкалик Вилли Монрога қарши АҚШнинг Инглвуд шаҳрида рингга чиқади.


Геннадий бир йўла иккита чемпионлик камарини сақлаб қолиш учун жанг қилади. Фаолиятида 32та жанг ўтказган Головкин уларнинг барчасида рақибдан устун келган, 29 марта нокаут билан ютуғини нишонлаган.


Монро эса Головкинга нисбатан камроқ тажрибага эга. У 19 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Жангда қозоғистонлик боксчининг имконияти анча юқори баҳоланмоқда.
16 май, шанба

АҚШ, Инглвуд, “Форум”

Ўрта вазнда WBC вақтинчалик, WBA чемпионлик камари жанги

ГЕННАДИЙ ГОЛОВКИН [32-0-0, 29] – ВИЛЛИ МОНРО [19-1-0, 6]

Манба: olamsport.com