АҚШ Давлат котиби Жон Керри Хитой ҳукуматини Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудлар масаласи бўйича кескинликни камайтириш учун чоралар кўришга чақирмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Керри, шунингдек, Пекин даъво қилаётган ҳудудларнинг ўлчамлари борасида хавотир билдирди.

Керри бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири билан бўлган матбуот анжуманида маълум қилди.