Коке "Атлетико"да қолишини маълум қилди

Спорт 16 Май 2015 640

“Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Коке клубдан кетиш нияти йўқлигини маълум қилди.

““Атлетико”да ўйнашимга ишончим комил. Мен кейинги мавсумда ҳам “Атлетико”да ўйнайман”, - деди 23 ёшли футболчи.

Аввалроқ, Кокега "ПСЖ", "Барселона" ҳамда "Челси"нинг қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди. 

Жорий мавсумда испаниялик футболчи Примерада 32та учрашув ўтказиб, 2та гол ҳамда 12та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг 30 июнига қадар белгиланган. 

Кўпроқ янгиликлар