Эйндховеннинг “ПСВ” клуби бош мураббийи Филлип Коку Голландияда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

44 ёшли мутахассис мавсумнинг энг яхши мураббийини аниқлаш бўйича ўтказилган овоз бериш жараёнида “Витесс” бош мураббийи Петер Бос, “НЕК” бош мураббийи Руд Брод ва “Зволле” бош мураббийи Рон Янсни ортда қолдирди.

Маълумот учун, “ПСВ” клуби Коку бошчилигида 7 йилдан кейин илк бор муддатидан олдин Голландиянинг чемпони унвонига сазовор бўлди.