"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи матбуот анжумани вақтида жорий мавсум арафасида жамоа олдига қўйилган вазифа бажарилганини таъкидлаб ўтди.
"Жамоа раҳбарияти бизга мавсум олдидан кейинги мавсумда ЕЧЛда қатнашиш учун йўлланма берадиган ўринлардан бирини қўлга киритишни вазифа сифатида белгилаган эди. Биз бу вазифани чемпионат якунланишига 4 тур қолганида амалга ошириб бўлдик. Менимча, бу ёмон натижа эмас", дейди голландиялик мутахассис.
У ўз шогирдларининг мавсум давомида намойиш этган ўйинларидан тўла равишда қониқиш ҳосил қилганини маълум қилди.
"Бизда мавсумнинг биринчи ярмида жароҳатлар кўп бўлди. Баъзи ўйинларда 10 нафар футболчи жароҳат туфайли майоднга туша олмаслиги ҳолатлари кузатилди, бу эса албатта ўз ўйинимизни кўрсатишга халал берарди", деб фикр билдириб ўтди ван Гал.