“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа Мадриднинг “Реал” клуби сафига ўтишига яқин турибди.

Marca нашри берган маълумотларга кўра, қироллик клуби ўйинчи билан унинг шахсий шартномаси шартлари – маош ва келишувнинг амал қилиш муддатини келишиб олди.

Энди мадридликлар инглиз жамоаси билан 24 ёшли дарвозабоннинг трансфер баҳосини келишиб олишлари керак бўлади.

“Реал” президенти Флорентино Перес ва унинг маслаҳатчилари Де Хеанинг клубга таклиф этилишини мавсумлар ўртасидаги устувор келишувлардан бўлади, деб ҳисоблашмоқда.