Олий лигада 9-тур ўйинлари ўтказилмоқда

Спорт 16 Май 2015 930

14 май куни Олий лигада 9-тур ўйинларига старт берилди. Биринчи куни "Локомотив" сафарда "Олмалиқ"қа қарши майдонга тушди. 15 май куни Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилди. Шу куни Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз уйида Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан ўйнади.

Тошкент вилоятига сафар қилган "Локомотив" 2:2 ҳисобидаги дуранг ва 1 очко билан қайтди. Голларни мезбонлар сафида Жаҳонгир Абдумўминов (5) ва Шавкат Саломов (70) урган, "темирйўлчилар" сафида эса Санжар Шоаҳмедов (67) ҳамда Лутфулла Тўраев (86) голларга муаллифлик қилган. "Локомотив" 9 ўйиндан 18 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

ОЛМАЛИҚ - ЛОКОМОТИВ 2:2
Голлар: Жаҳонгир Абдумўминов (5), Шавкат Саломов (70) -  Санжар Шоаҳмедов (67), Лутфулла Тўраев (86).

 

"Бунёдкор" жамоаси "Машъал" билан ўйинда мавсумдаги биринчи йирик ҳисобдаги ғалабасини қайд этди. Сардор Рашидов (13), Темур Аюпов (16), Сардор Собирхўжаев (21) ва Шакер Зуаги (36) томонидан киритилган голлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади. Эндиликда "қалдирғочлар" жамоасида 8та ўйиндан кейин 15 очко жамғарилган ва жамоа турнир жадвалида олтинчи ўринда кетмоқда.

"БУНЁДКОР" - "МАШЪАЛ" - 4:0

Голлар: Сардор Рашидов (13), Темур Аюпов (16), Сардор Собирхўжаев (21), Шакер Зуаги (36)

Турнинг учинчи ўйини "Насаф" ва "Металлург" ўртасида ўтказилиб, бу ўйинда кичик сенсация кузатилди. Меҳмонлар вакили А.Номонов 15-дақиқада урган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу мағлубиятдан кейин "Насаф" 19 очко билан иккинчи ўринда қолди.

"НАСАФ" - "МЕТАЛЛУРГ" - 0:1

Гол: Аюбхон Нўъмонов (5)

16 май кунига "Пахтакор"-"Нефтчи", "Андижон"-"Навбаҳор", "Қўқон-1912"-"Шўртан", "Динамо"-"Сўғдиёна" ҳамда "Бухоро"-"Қизилқум" ўйинлари белгиланган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар