15 май куни Тошкент вилояти ҳудудида от спорти бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати старт олди.

Ушбу мусобақа 17 май кунига қадар давом этади. Унда мезбонлар билан биргаликда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистондан келган спортчилар иштирок этмоқда.
Маълумот учун, от спорти бўйича Марказий Осиё лигаси 1998 йилда Халқаро от спорти федерацияси қошида ташкил этилган. Тошкентдаги мусобақа лиганинг жорий йилда ўтказиладиган 3 босқичли турниридан бири бўлиб, яна икки босқич Қозоғистон ва Қирғизистонда ташкил этилади. Якунда ғолиб бўлган спортчи жаҳон Кубогига йўлланма олади.