АҚШ Германиянинг Штутгарт шаҳридаги ўзининг ҳарбий базасининг фаолиятини тугатмоқда. Бу ҳақда Пентагон берган маълумотда айтилмоқда.

База 2015 йилда Германия ҳукуматиига қайтариб берилади. Қайд этилишича, Штутгартда маъмурий базанинг жойлашуви АҚШ Қуролли кучлари эҳтиёжлари нуқтаи назаридан ортиқча ҳисобланмоқда.

Штутгартнинг марказида жойлашган базада алоқа бўлинмалари ва қўриқлаш тузилмалари жойлашган.

Пентагон базанинг қайтарилиши АҚШнинг ҳам, Германиянинг ҳам миллий ҳолатига таъсир кўрсатмайди, деб таъкидламоқда.