Ватикан Фаластинни суверен давлат сифатида тан олгач, Рим папаси Франциск I 16 май куни Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосни расман қабул қилди. 

Франциск I Ватикандаги қароргоҳида Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашув ўтказди. Учрашув вақтида у меҳмонини "тинчлик фариштаси" деб атаган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, папа Маҳмуд Аббосга урушга қарши олиб бораётган ҳаракатлари учун тинчликни ифодаловчи медальон топширган.

Ўз навбатида Фаластин раҳбари папага ХIХ асрда исломдан насронийликка ўтган фаластинлик икки роҳиба – қуддуслик Мари−Алфонсин Данил Гаттас ва вифлеемлик Мариам Бавардига тегишли буюмларни топширган. 17 май куни бу диндорларни авлиёлар сафига киритиш маросими ўтказилади.