Россия хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг финалига йўл олди

Спорт 16 Май 2015 2073

Чехияда бўлиб ўтаётган хоккей бўйича Жаҳон чемпионатининг яримфиналида Россия АҚШ устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозониб, мусобақанинг финалига йўл олди. Барча шайбалар ўйиннинг учинчи таймида киритилди.

Россиялик хоккейчилар мусобақанинг гуруҳ босқичида АҚШлик хоккейчиларга 4:2 ҳисоби билан имкониятни бой берган бўлсаларда, букмекерлар ушбу ўйинда айнан Россияни фаворит деб ҳисоблашаётган эди. Олег Знарок ўйинчиларининг жанговар руҳини ушбу ўйинга океан ортидан етиб келган Александр Овечкин кўтарди.

Барча шайбалар ўйиннинг 3-таймида киритилди. Таймнинг бошида америкалик хоккейчилар кескин ҳужумлар уюштиришни давом эттиришди, бироқ Россия термаси дарвозабони Сергей Бобровский барча зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 48-дақиқасида россияликлар тезкор ҳужум уюштиришлари натижасида ўзларининг ниятларига етдилар: Сергей Мозякин шайбани ўз майдонидаги кўк чизиқдан эгаллаб олиб, бутун майдонни кезиб ўтиб, рақиб дарвозасига ажойиб тарзда зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Тўрт дақиқа ўтиб Александр Овечкин ўзининг ажойиб ўйинини намойиш қилди: рақибнинг икки ўйинчисини алдаб ўтиб, АҚШ дарвозабони Хеллебайк дарвозасига иккинчи шайбани киритди. Ўйиннинг 56-дақиқасида Вадим Шипачев учинчи шайбани киритди. Ўйин якунланишига оз фурсат қолганда Евгений Малкин дарвозабонининг ўрнига олтинчи ўйинчини туширган америкаликларнинг бўш дарвозасига тўртинчи шайбани киритди.

Энди Россия терма жамоаси финалда Чехия-Канада яримфиналида чехлар устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган канадаликлар билан куч синашади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар