Садио Мане АПЛ тарихидаги энг тезкор хет-трикка муалифлик қилди

Спорт 16 Май 2015 1671

16 май куни АПЛда 37-тур ўйинлари ўтказилди. "Саутгемптон" ва "Астон Вилла" баҳсида мезбонларнинг 23 ёшли яримҳимоячиси сенегаллик Садио Мане 3та гол уриш учун 2 дақиқаю 56 секунд сарфлади. Шу тариқа у АПЛ тарихидаги энг тезкор хет-трикни қайд этди.

Мане ўз голларини ўйиннинг 13, 14 ва 16-дақиқаларида урди. Ўйинда мезбонлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

У жорий мавсумда шу вақтгача "Саутгемптон" жамоаси сафида 29 марта майдонга тушган ва 11та гол уриб, 4та голли узатма амалга оширганди.

Кўпроқ янгиликлар