Стивен Жеррард хайрлашув учрашуви учун махсус бутса тайёрлатди

Спорт 16 Май 2015 1884

16 май куни "Ливерпуль" жамоасининг тирик афсонаси ҳисобланадиган Стивен Жеррард "Энфилд" ўйингоҳида "Ливерпуль" футболчиси сифатида охирги ўйинини ўтказади.

У ўзининг ўзига хос хайрлашув учрашуви учун махсус бутса буюртма қилган. Футболчи "Кристал Пелас"га қарши ўтказиладиган бу ўйинда adidas компанияси томонидан тайёрланган бутсада ўйнайди.

Adidas компанияси бу бутсаларни қизил ва оқ рангларда ишлаб чиққан. Бутсанинг ички томонига "Сен афсона сифатида кетаяпсан. Қаҳрамон бўлиб қайт. "Ливерпул" ҳамиша сен билан бирга. Сен ҳеч қачон ёлғиз эмассан" (You leave a legend, you`ll return a hero. The city of liverpool is always with you. you`ll never walk alone) ёзувлари туширилган.

Бутсанинг остки қисмига эса Жеррард "Ливерпуль" сафида фаолият ўтказган йиллар, унинг рақами ҳамда YNWA (you`ll never walk alone) аббревиатураси битилган.

Футболчи бу бутса суратларини ўз инстаграмига жойлаштирган.
"Мен бугун шу бутсаларни кийиб, майдонга тушаман. Бу кунни ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман. Ҳамиша мен ёлғиз эмаслигимни ёдимда тутаман", деб ёзади Жеррард.

Кўпроқ янгиликлар