Тожикистон ҳукумати Сурия ва Ироқ ҳудудидан келадиган пул ўтказмаларини текшириб боради. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги маълум қилган.
Тожикистон ҳукумати бу орқали тожикистонликларнинг жангарилар сафига ёлланиш ҳолатларига қарши курашишни мақсад қилган.
"Тожикистон фуқаролари ташқаридан келадиган тўлов маблағларисиз ташқарига чиқишмайди. Банк ходимлари бу масалаларда биз билан ҳамкорлик қилади", дейди амалдорлардан бири.