Хоккей бўйича жаҳон чемпионатининг яримфиналида Россия АҚШ билан тўқнашади

Спорт 16 Май 2015 1134

Ҳозирда Чехияда бўлиб ўтаётган хоккей бўйича жаҳон чемпионатида Россия терма жамоаси АҚШ терма жамоаси билан яримфиналда финалга йўлланма олиш учун яна куч синашади. Эндигина Россия термаси сафига келиб қўшилган Александр Овечкин турнирдаги биринчи учрашувини АҚШга қарши ўтказади. Иккинчи яримфиналда Чехия ва Канада термалари учрашади.

Ушбу яримфиналда чемпионатнинг гуруҳ босқичларида энг шов-шувга сабаб бўлган Россия-АҚШ учрашувининг давоми бўлиб ўтади.

4 май куни бўлиб ўтган икки терма ўртасидаги учрашув АҚШлик хоккейчилар ҳисобига 4:2 ҳисобида ҳал бўлган эди. Бу учрашувнинг натижаси нафақат Россияда ўтказилган уй Олимпиадасида АҚШдан аламли мағлубиятга учраган Россия термасининг реванш олишини кутган мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилди, балки Олег Знарок жамоасининг ўзининг квартетидаги биринчи ўриндан маҳрум этди.

Бу эса россияликларнинг чоракфиналда шведлар билан бўлган ўйинда барча кучларини сарфлашларига олиб келди. Америкаликлар эса швейцарияликларни катта куч сарфламаган ҳолда, осонгина мағлуб этишди.

“Қоида бўйича бир мусобақада бир жамоага икки марта ютқазилмайди. Америкаликлардан қарзимизни узишимиз керак. Бироқ АҚШ жамоаси ёш ва жуда амбицияли жамоа. Шунинг учун учрашув осон кечмайди. Рақиблар бир-бирларини жуда яхши биладилар”, деб айтмоқда Россия хоккей федерацияси президенти Владислав Третьяк.

Аввалги ўйиндан кейин Россия терма жамоасида кўп нарса ўзгаргани айтилмоқда. Хусусан, Евгений Медведев Финяндия билан учрашувда олган жароҳати туфайли сафдан чиққан. Худди шундай ҳолат Евгений Дадонов билан шведларга қарши учрашувда юз берди. Максим Чудинов юз ва тамоғидан жиддий жароҳат олган, бироқ у ўйинга туша олади. Артем Анисимовда ҳам баъзи муаммолар мавжуд.

Россия термаси мураббийлар штаби “Вашингтон Капитэлс” ўйинчиси Александр Овечкинни жамоа таркибига чақиртиришга қарор қилди. Овечкин Швеция билан чоракфиналдан олдин Миллий хоккей лигасидаги ўйинлардан бўшади ва у Чехияда АҚШга қарши ўйинда биринчи марта муз устига тушади. Ҳужум учун Овечкин аъло даражадаги кучайиш бўлиши кутилмоқда, чунки у бутун мавсумни ажойиб тарзда ўтказди.

Александрнинг жамоага қўшилиши фақатгина битта – уни қайси звенога қўйиш муаммосини туғдирмоқда. Биринчи иккита учлик анчагина яхши ўйнаётгани учун уларни ажратишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Александр 3- ёки 4-звенога қўйилади. Улар томонидан исталган қўполлик туфайли ўйиндан четлатиш эса Миллий хоккей лигасининг энг яхши снайперининг дарвозани ишғол қилиши билан якунланиши мумкин.

Дарвоқе, Россия ва АҚШ ўртасидаги учрашув уларнинг келажакдаги фаолиятларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Ушбу чемпионатнинг натижаларига кўра жамоалар рейтинги тузилади. Бу рейтинг асосида эса 2018 йилги қишки Олимпиада учун гуруҳлар шакллантирилади. Агар Знарок қўл остидагилар америкаликларни юта олишса, унда ўзлари учун бу рейтингда биринчи ёки иккинчи ўринни таъминлашади ва Кореяда бўлиб ўтадиган Олимпиадада дастлабки босқичда Канада билан тўқнашишдан ўзларини сақлаб қолишади.

Бироқ бронза медаллари ҳам “заранг барглилар” билан плей-офф босқичигача учрашишни бироз орқага суради. Тўртинчи ўрин эса Россияга 3 йилдан кейин бўлиб ўтадиган Олимпиадада Шимолий Америка жамоаларидан бири билан тўқнаш келишини кафолатлайди.

Эслатиб ўтамиз, Россия-АҚШ учрашуви 16 май куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да бошланади.

Кўпроқ янгиликлар