Франция чемпионати якунланишига бир тур қолганда «Монпелье»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган «ПСЖ» Франция чемпионига айланди. Натижада 37 турда 80 очко тўплаган Лоран Блан шогирдлари муддатидан илгари чемпионликни қўлга киритди. Жамоа мавсумда ҳозиргача 80та гол урган ва 34та гол ўтказиб юборган. Златан Ибраҳимович 19та гол (24та ўйина) билан жамоа тўпурари бўлиб турибди.


Қайд этиш жоизки, жамоа кетма-кет учинчи, умумий ҳисобда бешинчи бор Франция чемпиони бўлди.