8 йил олдин йўқолган 13 ёшли Алондра Диас ДНК таҳлили ёрдамида Доротея Гарсианинг қизи экани тасдиқланди

Жаҳон 17 Май 2015 2403

АҚШнинг Техас штатида яшовчи Доротея Гарсиа исм-фамилияли аёл ўзининг йўқолиб қолган қизини 8 йил ўтиб, Мексикада топди. Аёлнинг собиқ эри – қизнинг отаси қизни онаси билан қолдириш ҳақидаги суд қарорига қарамасдан, 8 йил аввал қизни ўзи билан Мексикага олиб кетиб қолган. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аёл бир неча йиллар давомида қизининг ортга қайтарилиши учун кўп бор уринган ва охир-оқибат Интерполга мурожаат қилган.

Ўтган душанбада Алондра Мексиканинг Мичоакан штатига ўзининг бувиси ва аммаси билан бирга келган ва онаси билан кўришишни истаётгани айтган. Журналистлар билан интервью пайтида қиз отаси билан бахтли эканлигини, бироқ унга онасининг меҳри етишмаётганлигини, уни жуда соғинганини айтган.

ДНК таҳлили ёрдамида 13 ёшли Алондра Диас ҳақиқатда Доротея Гарсианинг қизи эканлиги тасдиқланди.

Апрелда бошқа бир мексикалик 14 ёшли Алондра Луну Нуньес исмли қиз Доротея Гарсианинг қизи деб янглиш тан олиниб, унинг ота-онасининг бу хато эканлигини айтишларига қарамасдан, Интерполнинг ордерига мувофиқ АҚШга олиб келинган.

Доротея Гарсия бу қиз унинг қизи билан бир хил ёшда, исми бир хил эканлиги ҳамда юзида қизиникига ўхшаш тиртиғи бўлгани учун уни ўзининг қизи эканлигини таъкидлаган.

“У қизнинг қоши атрофида тиртиғи бўлган, меники эса бурнимда жойлашган” деб айтган янглиш олиб келинган Алондра Луна Нуньес. Натижада Хьюстонда ДНК таҳлили ўтказилиб, қиз ва унинг оиласининг ҳақлиги исботлаган. Натижада қиз ўз ватанига қайтарилган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 17239 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69318 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37572 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 7581 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2797 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3202 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар