Миналаштирилган автомобил Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида жойлашган аэропорт яқинида портлатилган. Ҳодиса қурбонлари тўғрисида маълумотлар берилмаган.
Полиция матбуот котиби Эбадулла Каримининг Рейтер агентлигига берган хабарига кўра, худкуш-террорист автомобилни Қобул аэропорти яқинида жойлашган НАТОнинг ҳарбий объекти томон ҳаракатлантирган. Айни пайтда воқеа жойи полициячилар томонидан ўраб олинган.
Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.