Афғонистон қўшинлари бир кунда “Толибон” ҳаракатининг 130 дан кўпроқ жангарисини йўқ қилди

Жаҳон 17 Май 2015 2681

Афғонистон Қуролли кучларининг махсус операцияси давомида охирги кунларда “Толибон” ҳаракатининг камида 138 жангариси йўқ қилинди, деб хабар берилмоқда Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида.

Махсус операциялар Кундуз, Фароб, Бадаҳшон, Сари-Пул, Қандағор, Зобул, Ўрузган, Ғазний, Пактика, Нангархор ва Ғор вилоятларида ўтказилган. Операция давомида 138 жангари ўлдирилган, 83 нафари яраланган, 7 нафар жангари Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.

Вазирликнинг маълумотларига кўра, ҳарбийлар жангариларга тегишли енгил ва оғир турдаги қурол-аслаҳа, 55 та мотоциклни аниқлашга муваффақ бўлганлар. Полициячилар томонидан 7 та қўлбола портловчи қурилма хавфсизлантирилган.

Афғонистонда бир неча йиллардан бери “Толибон” ракидал ҳаракати фаолият кўрсатиб келади. Ҳукумат қўшинлари жангариларга қарши мунтазам равишда махсус операциялар ўтказиб келадилар. Кўпинча бу тўқнашувларда тинч аҳоли вакиллари ҳам қурбонлар бўлади.

Кўпроқ янгиликлар