16 май куни Киевнинг марказида жойлашган Михайлов майдонида Европа кунини нишонлаш тантаналари давомида Киев мэри, бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Виталий Кличко амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланадиган укаси Владимир Кличко билан “FunUp” рақс бадантарбиясида иштирок этди.

Ака-ука бошқа иштирокчилар билан биргаликда мусиқа садолари остида рақсга тушиб, турли ҳаракатларни бажаришди.

“Ҳаракат бу ҳаёт демакдир. Кимга олдинга ҳаракат қилмаса, у жойида қотиб қолган ҳисобланади. Ким жойида қотиб қолса, эртами-кечми ортга йиқилади. Шунинг учун фақат олдинга!”, деб изоҳ бериб ўтди Владимир Кличко.

Виталий Кличко ҳам ўз навбатида ҳар куни машқ қилиб туришни канда қилмаслигини айтиб ўтди.

“Ҳар куни 6:30 да машқ қиламан. Доимо яхши формада бўлиш керак. “Соғ танда – соғлом ақл”, деб бежизга айтишмайди-ку”, дейди Киев мэри.