Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби яримҳимоячиси Анхель ди Мария Англия премьер-лигасидаги илк мавсумида ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатолмаганини тан олди.

“Менинг Англиядаги биринчи йилимдан кўнглим тўлмади. Мен бу ерга “Реал”дан унвонлар ютишга ўтган эдим ва бу мавсум мен учун омадсиз кечди. Мен бундан жуда ҳам афсусдаман.

Англиялик мухлислар ҳақиқий Ди Марияни ҳали кўришмаган. Мен ҳозиргидан юқорироқ даражада ўйнай олишимни биламан. Бу йили мен унча яхши ўйин кўрсата олмадим.

Инглиз футболига мослашиш осон бўлмади. Менга хорижлик ўйинчи учун АПЛда биринчи йил қийин кечади, деб айтишарди ва бу ҳақиқатда шундай экан. Бироқ мен бу ерга бир йилга келганим йўқ ва бу буюк жамоа тарихининг бир қисмига айланишни истайман. Жамоам жуда фантастик даражадаги мухлислар ва стадионга эга жамоа.

Менинг орзуим ҳануз ўша-ўша – “Манчестер Юнайтед” билан Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасини ютишдир. Бизнинг жамоадан Испанияда “Реал” ва “Барселона” каби доимо чемпионлик учун курашиш талаб қилинади.

Кейинги мавсумда бизлар каттароқ натижаларга эришишни хоҳламоқдамиз. Ўйлашимча, биз ўз мақсадимизга эришамиз”, – деб айтиб ўтди Ди Мария.