Bloomberg: "Роснефть" Бразилиядаги иккита нефть конига эга бўлди

Жаҳон 17 Май 2015 1450

"Роснефть" компанияси Бразилияда нефть ва газ қазиб чиқариш билан шуғулланишни бошлайди. Компания яқин кунларда иккита геологқидирув ҳудудидан фойдаланиш бўйича 100 фоизлик улушни қўлга киритади. Bloomberg агентлигидаги маълумотларга қараганда, ҳар икки келишув 55 миллион долларга баҳоланмоқда.

Тасдиқланишича, "Роснефть"га Солимойнс дарёси (Амазонка ирмоғи) ҳавзасидаги нефть ва газ қидириш ишлари амалга оширилаётган иккита ҳудуд устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

Тахминларга кўра, шартнома тўғрисида душанба куни расман ахборот берилади. Фақатгина "Бу мақбул келишув", — деди агентлик билан шартнома тафсилотлари тўғрисида муҳокама қилишни истамаган "Роснефть" раҳбари Игорь Сечин.

Қайд этиш жоизки, Россия Бразилиянинг мазкур ҳудудида биринчи маротаба нефть қазиб олаётгани йўқ. Ўз вақтида ТНК-ВР (кейинчалик "Роснефть" эгалик қилган) компанияси Солимойнс ҳавзасида 1 миллиард доллар эвазига 21та блокнинг 45 фоизлик улушига эгалик қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар