Болтиқ денгизи устида Литва самолёти бедарак йўқолди

Жаҳон 17 Май 2015 2029

"Клайпед авиалинияси"нинг Ан-2 самолёти Болтиқбўйидан Швециянинг Гетеборг шаҳри томон йўл олган эди.
Айни пайтда Литванинг ҳарбий кема ва вертолётлари яқиндагина Болтиқ денгизида йўқолган самолётни излаш ишларига жалб этилган. Енгил Ан-2 юк ташувчи самолёти қишлоқ хўжалиги авиацияси компаниясига тегишли бўлиб, Гетеборг шаҳрига Клайпеддан парвозга кўтарилган эди.
Сўнгги бора у шанба, 17 май куни маҳаллий вақт билан 18 атрофида алоқага чиққан. Ўша вақтда самолёт Литванинг Паланг шаҳридан 97 денгиз мили (тахминан 179.644 километр) узоқликда бўлган.
Литва оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, енгил самолёт бортида икки тажрибали учувчи бўлган. Самолёт эса 1981 йили ишлаб чиқарилган.
Литва томони учувчилар Палангдаги авиадиспечерлар билан алоқа йўқолганидан сўнг ҳаво кемасини сувга қўндириб, ўз ҳаётларини сақлаб қолганлигини инкор этмаяпти.
Қидирув ишларига Литва Республикасининг ҳарбий кемалари ва бир нечта вертолётлар жалб этилган. Бироқ шу вақтга қадар қидирув операцияси ўз натижасини бергани йўқ.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар