“Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне бир мавсумда амалга оширилган голли узатмалар миқдори бўйича Бундеслиганинг янги рекордини ўрнатди.

16 майда 23 ёшли бельгиялик футболчи Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши учрашувда Даниэл Калижурига голли узатма ошириб берди. Бу узатма де Брюйне учун мавсумдаги 21-голли узатма бўлди.

Аввалги рекорд “бўрилар”нинг яна бир ўйинчиси Звездан Мисимович томонидан 2008/09 йиллардаги мавсумда ўрнатилган эди. Футболчи ўша мавсумда 20 та голли узатма амалга оширган эди.

“Вольфсбург” Бундеслига якунланишига бир тур қолганда мусобақа жадвалида 2-ўринни эгалламоқда. Дитер Хеккинг жамоаси ўзи учун Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишни кафолатлаб қўйди.