Ироқ ҳукумати ИШИД томонидан Рамади шаҳрида қўлга олинган 500 га яқин кишининг қатл этилганини маълум қилди.

“Кеча кечки пайт жангарилар Рамади шаҳрининг муҳим қисмини эгаллаб олиб, 503 нафар маҳаллий аҳоли вакилини қатл этди. Қурбонлардан ярмидан кўпини аёллар ва болалар ташкил этади”, деб айтди Ал-Анбар вилояти ҳокими ўринбосари Фалаҳ Ал-Асавий.

Рамади Боғдоддан 118 км узоқликда жойлашган. Коалиция кучлари шаҳарни жангарилардан озод этиш бўйича операцияни бошлади.