Korzinka.uz яроқлилик муддати тугашига бир неча кун қолган шоколадни акцияга қўйди

Жамият 17 Май 2015 3476

Фейсбукдаги "Потребитель.uz" гуруҳи аъзолари томонидан Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи томонидан ўтказилаётган янги акция шартлари қизғин муҳокама қилинмоқда. Ушбу гуруҳ аъзоларидан бири акция бўлиб ўтаётгани тўғрисидаги хабарни қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун совға сифатида яроқлилик муддати тугашига бир кун қолган шоколад бепул берилаётганини киноя сифатида айтиб ўтган.

Унинг таъкидлашича, кассир фахр билан ҳар бир 100 минг сўмлик савдо учун шоколад плиткаси совға сифатида берилаётгани, унинг яроқлилик муддати эса 18 май — душанба куни тугашини айтиб ўтган. Ушбу хабар гуруҳ фойдаланувчиларининг турли хазил-мутойибаларига ҳам сабаб бўлди.

Изоҳ қолдирувчилардан бири "Нимани кутган эдингиз? Бундай акцияларда ҳар доим шу каби маҳсулотлар қўйилади", деган бўлса, яна бири шоколадни тезроқ енг, расмга олишга вақт йўқ, дея изоҳ қолдирган. Баъзи бир фойдаланувчилар эса Korzinka.uz тарафини олиб, "сафсатабозликни ривожлантирувчилар"га истамасангиз, совғани рад этишингиз мумкин, дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни эрта тонгда Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ушбу гуруҳнинг ўзида акция ҳақида хабар қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун қора шоколад совға сифатида берилишини айтиб ўтган эди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар