АПЛнинг 37-турида “Манчестер Сити” сафарда “Суонси”га қарши майдонга тушди. Голларга бой бўлган учрашув 2:4 ҳисобида “шаҳарликлар” фойдасига ҳал бўлди.

Мезбонлар таркибида Гилфи Тор Сигурдссон (45’) ҳамда Бафетимби Гомис (64’) гол урган бўлса, мезбонлардан Туре (21’, 74’), Милнер (36’) ҳамда Бони (90+2’) ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

37-турдан сўнг “Манчестер Сити” 76 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда. 3-ўринда бораётган “Арсенал” икки ўйин кам ўтказган ҳолда 70 очко тўплаган. “Суонси” клуби эса 56 очко билан 8-поғонани банд этган.