"Манчестер Юнайтед" ўз уйида "Арсенал" билан дуранг ўйнади

Спорт 17 Май 2015 1029

АПЛнинг 37-турида “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Арсенал”ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Андер Эррера мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 82-дақиқада Тайлер Блэкетт ўз дарвозасига гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди.

37-турдан сўнг “Арсенал” 71 очко билан 3-ўринни, “МЮ” эса 69 очко тўплаган ҳолда 4-поғонани банд қилган. 

Кўпроқ янгиликлар