Мария Шарапова Римда Аёллар теннис ассоциацияси мусобақасида ғолиб бўлди

Спорт 17 Май 2015 994

28 ёшли Мария Шарапова испаниялик теннисчи Карла Суарес-Наваррони Римда ўтказилган мусобақанинг финалида 4:6, 7:5, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 2,4 млн доллардан кўпроқни ташкил қилган.

Шарапова Римдаги бу мусобақанинг 3 карра ғолиби бўлди. Ушбу ғалаба Мариянинг фаолиятидаги 35-чи ва жорий йилдаги 2-чи ғалабаси бўлди. Мария ушбу ғалабасидан кейин аёл теннисчилар жаҳон рейтингида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Кўпроқ янгиликлар