Мисрда террорчилик ҳужумларини уюштиришга алоқадор бўлган 6 нафар жангари қатл этилди. Миср Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, жангариларнинг барчаси Синай яриморолида фаолият юритган “Ансор Байт ал-Макдис” экстремистик гуруҳининг аъзолари бўлган.

Al Vatan нашрининг хабар беришича, жангарилар ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларига ҳамда Миср Қуролли кучлари объектларига ҳужум қилинганликда айбдор деб топилиб, ҳарбий трибунал томонидан ўлим жазосига маҳкум қилинган эдилар. Олий ҳарбий апелляцион суди жангариларнинг аппеляцион шикоятини рад этган ва ҳукмни ўз ўз кучида қолдирган эди.